Янгиликлар

Ўзбекистонда “дафтар”лар сони яна биттага кўпайди

Маълумки, ҳозирги кунда Ўзбекистонда камбағал қатлам учун “Темир дафтар”, ишсиз ва кўмакка муҳтож аёллар учун “Аёллар дафтари” ва ёшларни қўллаб-қувватлаш учун “Ёшлар дафтари” шакллантирилган. Энди ушбу “дафтар”лар қаторига “Олтин дафтар” ҳам қўшилди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов хабар берди.

Уруш қатнашчиси юз билан юзлашиш арафасида туғилганлик гувоҳномасини олди

Иккинчи жаҳон урушида 13 минг нафар ургутликлар қатнашган бўлиб, улар Ватан ҳимояси учун жон олиб-жон берган. Афсуски, фашизмга қарши курашдан уларнинг 6 минг нафари омон қайтди. Ҳозир туманда уларнинг 1 нафаригина ҳаёт холос. 

Беморларга ордер бериш тизими ўзгарди

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармонида имтиёзли тоифага кирувчи беморларга бепул ордер бериш тизимини янада такомиллаштириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.

✅ Унга кўра, 2021 йил 1 ноябрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизимини ахборот технологияларини қўллаган ҳолда жорий этади.

«Орзу кемаси» Тошкентга қўнди: у ҳақдаги тасаввурингизга туртки берамиз...

Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида олтинчи "Boeing-787 Dreamliner" самолётини тантанали кутиб олишди. Шу муносабат билан «Орзу кемаси»да Орол денгизи минтақаси учун олиб келинган ижтимоий юкларни етказиб беришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда “Uzbekistan Airways” AЖ раҳбарияти ва ходимлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда турли идоралар жамоатчилик вакиллари ва меҳмонлар иштирок этди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15