Янгиликлар

Туманимизда ажрашган ва ажрашиш ёқасида бўлган 120 дан зиёд оила яраштирилди

Самарқанд вилояти Ургут туман Мажбурий ижро бюроси ходимларининг саъй-ҳаракати билан ажрашган ва ажрашиш ёқасида турган 122 та оила яраштирилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди томонидан фуқаро Н.М.дан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан, мавжуд қарздорликнинг тўланиши таъминланди. Шу билан бирга Н.М. ва қарз олувчи, унинг турмуш ўртоғи Ф.С. билан ўтказилган суҳбатлар ва тушунтириш ишлари натижасида улар ўртасидаги келишмовчиликка чек қўйилиб, оила яраштирилди.

Истиқболли ёш кадрлар қўллаб-қувватланади, захираси шаклланади

Бугун Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ва Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ўртасида “Ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги меморандум имзоланди.

Ургут туманида ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёргарлиги тўғрисида қичқача

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ БУЙИЧА. 

Туманимиз ахолисини электр энергияси бўйича эҳтиёжларини қондириш мақсадида  туман  электр тармоқлари корхонаси томонидан  2020 йилда  жами  2000 та таянч устунлари (столбалар), 36  та янги ТП лар, 88  та мавжуд ТП лар қайта таъмирланиши режалаштирилган, 78.9 км янги СИП яъни хаво линиялари таъмирланиши режалаштирилган.

Давлат хизматлари маркази туманимизнинг Жартепа маҳалласида ҳам фаолият кўрсатишни бошлади

Давлат хизматлари агентлиги ташкил топганига 2 ярим йил бўлган бўлсада қисқа фурсатларда халқнинг ишончига кира олди. Соҳада қатор ўзгариш ва туб янгиланишлар амалга ошди.

Самарқанд вилоятининг 16 та ҳудудида фаолият олиб бораётган Давлат хизматлари марказларида аҳолига 130 дан ортиқ хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

Бугун Ургут туманидаги Жартепа маҳалласида ҳам Давлат хизматлари марказининг янги филиали ўз иш фаолиятини бошлади.

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15