Янгиликлар

Ботир Жабборов: Масъулиятни икки карра оширишимиз лозим

Бугун туман ҳокими Ботир Жабборов раҳбарлигида аппарат ходимлари ва тегишли масъуллар иштирокида ҳокимлик ва ташкилотларда ишларнинг олиб борилиши, ижро интизоми ва назорати, фуқаро ва ташкилотлардан бўлган мурожаатлар билан ишлашда сусткашликка йўл қўймаслик ҳамда жавобгарлик масалаларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.  

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

3 май –Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

Ургут тумани ҳокимлиги жамоаси юртимиздаги барча оммавий ахборот воситалари ходимларини, журналист ва блогерларни бу кун муносабати билан самимий муборакбод этади.

Сизларга сиҳат-саломатлик ҳамда халқимизга хизмат қилишдек шарафли касбни адо этишда муваффақиятлар тилаймиз.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Қибрай туманида барпо этилаётган боғ ҳудудига ташриф буюрди

Худо хоҳласа, мана шу баҳаво жойда 104 гектарлик боғ барпо этмоқчимиз. Бу хайрли ишнинг бошланиши ҳозирги улуғ айём кунларига тўғри келгани ҳам хосиятли, деб ўйлайман, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари жамоатчилик билан бирга янги боққа кўчатлар ўтқазди. 

Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган Истиқлол мажмуаси ҳам шу ерда барпо этилади.

1 май - Самарқанд фавворалари сайли куни

ФАВВОРА — ГЎЗАЛЛИК ВА КЎНГИЛ ОСОЙИШТАЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

2015 йилдан буён бу тадбир анъанага айланиб, ҳар йили кенг нишонланадиган бўлди.

Афсуски, 2020 йил ва жорий йилда дунёда коронавирус пандемияси авж олгани, мамлакатимизда карантин талаблари кучайтирилгани сабаб ушбу сайил ўтказилмаяпти.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15