Янгиликлар

Ўзбекистон 3 ойда қанча тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган?

Ўзбекистон 2021 йилнинг 1-чорагида 54 та хорижий давлатларга қиймати 637,7 млн. AҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 174,9 млн. AҚШ долларига ошган.

2021 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Россия – 209,4 млн.

Хитой – 170,1 млн.

Қирғиз Р. – 83,9 млн.

Туркия – 65,9 млн.

Польша – 15,4 млн.

Эрон – 11,0 млн.

Украина – 10,7 млн.

Ургутда пари пиёз йиғиштириб олинмоқда

Айни кунларда Ургут туманининг “Баҳрин сабзавотлари” масъулияти чекланган жамиятига қарашли фермер хўжаликлари аъзолари 40 гектар майдонда етиштирилган пари пиёз (лук пари)ни йиғиштириб олмоқда.

Қайд этиш лозимки, ушбу сабзавот маҳсулоти экспортбоп, шунингдек, серҳосил саналади. Фермерлар гектаридан 100-120 тоннадан ҳосил оляпти. Умумий ҳисобда 1200 тонна бўлиши кутилаётган экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулоти пешма-пеш “Самарқанд фрукт” ва “Булунғур Сендвик” МЧЖ сингари қайта ишлаш корхоналарига етказиб бериляпти.

Ҳайдовчилардан ишончнома ва бошқа бир қанча ҳужжатлар талаб этиш тартиби бекор қилинади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 4 май куни қабул қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 271-сон қарорига кўра, 2021 йил 1 сентябрдан ҳайдовчилардан автомототранспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган), техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни ҳайдовчидан талаб этиш тартиби бекор қили

Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Бугун Ургут тумани ҳокимлигининг фуқаролар мурожаати бўйича навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Ургут шаҳридаги 149 - умумий ўртатаълим мактаби худудида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилган қабулда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Қабулда 130 нафарга яқин фуқаролардан турли мазмундаги 50 га яқин мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 6 та мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди, 10 та мурожаат бўйича тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, қолган мурожаатлар ижроси муддат талаб қилганлиги боис қатъий назоратга олинди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15