Факт ва рақамлар

Ургут туманида 2017 йилда мева сабзавот, узум ва картошка етиштиришни кўпайтириш, экспорт салоҳиятини янада ошириш ва қайта ишлаш корхоналарини хом- ашё билан таъминлаш тўғрисида:

21.04.2017 йил холатига:

Туманда бугунги кунга келиб истиқомат қилаётган аҳоли сони 461,2 минг нафарни ташкил этади. 2017 йилда туман аҳолисини аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлақонли қондириш, бозорларда нарх наволарнинг ошиб кетишини олдини олиш, шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига уни Давлат юуюртмаси асосида етказиб бериш ҳамда экспорт қилиш, қайта ишлаш бўйича янги лойихаларни амалга ошириш бўйича барча имкониятларни сафарбар этган ҳолда ишлар олиб борилмоқда. Туманда мева-сабзавот маҳсулотларини 130-135 фоизга, ошириш мақсадида ишларни тизимли олиб бориш натижасида:

2016 йилнинг якуни билан:Дастлабки ҳисоб китобларга кўра:

- сабзавот 135,9 минг  тонна ёки 130 фоизга (2015 й 104,9 минг  тн);

- картошка 120,1 минг тонна ёки 129,9 фоизга (2015 й 92,4 минг тн);

- мева  23,9 минг тонна ёки 135 фоизга (2015 й 17,7 минг тн);

- узум 81,7 минг тонна ёки 132 фоизга (2015 й 66,9 минг тн) етказилди.

Бунда янги тизимга асосан ташкил этилган 12 та миниагрофирмалар минерал ўғит, кимёвий воситалар ҳамда деҳқончилик учун иш куроллари сотишга ихтисослашган 11 та минерал ўғит, 17 та кимёвий воситалар ва 6 та уруғлик сотишга ихтисослашган шаҳобчалар орқали талаб этиладиган моддий ресурсларни мунтазам етказиб бериш, агротехник тадбиларни муддатида сифатли олиб бориш ҳисобига юқори ҳосил етиштирилади. 2017 йилда Давлат буюртмаси асосида етказиб учун жами 59,9 минг тонна махсулот шундан 29,1 минг тонна сабзавотлар, 5,6 минг тонна мева, 23,1 узум ва 2,1 минг тонна картошка махсулотлари етказиб берилиши бўйича фермер хўжаликларига таксимот қилиниб, туман ҳокимининг 2017 йил 13 январдаги №26 қарори билан тасдиқланди. Жами 59,9 минг тонна махсулотлардан 37,3 минг тоннаси қайта ишлашга, 4,6 минг тонна захирага, 17,9 тонна махсулот экспортга йўналтирилиши белгилаб олинди.2017 йилда экинларни жойлаштириш. Туман бўйича барча тоифадаги хўжаликларда жами 13410 гектар экин майдонининг 1694 га сабзавот, 2053 га картошка, 910 гектарини боғ, 7848 га узумзор, 3114 га озуқабоп ва 6549 гектар бошка экинларини ташкил килади. Шундан фермер хўжаликларида 780 гектар сабзавот, 120 гектар картошка, 469 гектар боғ, 6233 гектар узумзор. Шунингдек 9975 гектар майдонга таркорий экинлар (4650 га сабзавот, 4419 га картошка, 806 га озука экинлари, 100 га мойли экинлар) ва 504 га оралик майдонларга майдонларга сабзавот экинларини жойлаштириш графиги ишлаб чикилди. 2016 йилда мазкур майдонлардан жами 342,7 минг тонна махсулотлар, шундан 134,4 минг тонна сабзавот, 128,9 минг тонна картошка, 81,7 минг тонна узум, 23,9 минг тонна мева махсулотлари етиштирилди. Шунингдек, 2017 йил ҳосили учун 2016 йил куз ойларида туманда жами 730 гектар туксонбости экинлар экилиб, параваришланмокда. Шундан 33 гектар боғ ораси ва697 гектар очиқ ер майдонларда тўқсонбости қишлоқ хўжалиги экинлари экилди. Ушбу 730 га экин майдонлардан олинган 25 минг тонна хосилнинг 50 фоизи, яъни 7,5 минг тонна чеснок, пиёз, ҳар хил турдаги кўкатлар ва иссиқхонларда етиштириладиган маҳсулотлар 6 та экспортёр корхоналар томонидан экспортга чиқарилади. Мазкур ишларни амалга ошириш учун биринчи навбатда сара уруглар экишга эътибор каратилиб, улар Тайлоқ туманидаги “Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институтининг Самарқанд тажриба станцияси”дан  ва тумандаги деҳқон бозорларидан харид қилинди. Туманда 2017 йилда жами 51,3 млн долларлик 19640 тонна сабзавот ва 20300 тонна узум махсулотларини экспортга йуналтириш таксимоти ишлаб чикилди.  Унга кура 1-чоракда 5391 тонна 6,5 млн долларлик, 2-чоракда 11134  тонна 12 млн долларлик, 3-чоракда 14812 тонна 21,2 млн долларлик ва 4-чоракда 8603 тонна 11,5 млн долларлик махсулотлар экспорт килиш режалаштирилди. 19640 тонна сабзавот ва 20300 тонна узум маҳсулотлари 6 та экспортер  корхоналар кесимида таксимот қилинди.

УЗУМЧИЛИК СОҲАСИДА АМАЛГА ОШРИЛАЁТГАН ТАДБИРЛАР

Мухтарам Президентимизнинг ПҚ 1937-сонли қарорига асосан  271-К сонли қарор қабул килиниб, 2013-2015 йилларда 127 та хужаликларда 504 гектар янги токзорлар барпо килинди. Бу ургутлик миришкор дехқонлар учун айни муддао бўлди. Натижада туман бўйича жамиузумзорлар 7848 гектар, шундан фермер хўжаликларида 6516 гектар, аҳоли хўжаликларида 1332 гектарни ташкил этмокда. 2016 йилда тумандаги барча тоифа хўжаликларида 81700 тонна узум ишлаб чиқарилиб, шундан 9000 тоннасини қайта ишлаш корхоналарига, 20300 тоннаси экспортга, 1500 тоннаси қишлоқ хўжалик ярмаркаларига, 200 тоннаси соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларига ва 50700 тоннасини ички бозор ва аҳоли истеъмоли учун ишлатилиши белгилаб олинди. Ушбу ток майдонлари тўлиқ кўмилган бўлиб, минерал ва маҳаллий ўғитлар солиниб, яҳоб суви берилмоқда. Касалликларга ва зараркунандаларга қарши (Мис оксиди, Курзат, Ридомил-Голд, Строби, Олтин гугурт ва бошкалар) кимёвий ишловлар ўтказилди. Токзорларни сел ва сой сувлари билан 7848 гектар ёки 100 фоиз суғориш ишлари амалга оширилди. Тумандаги токзорва боғзорлар қатор-ораларига 97 гектар сабзавот ва картошка экинлари экилади. Туманда узумчиликни моддий базасини ва техник таъминотини ривожлантириш учун қуйидаги инфраструктуралар ташкил этилд.

- Махсус минерал ўғит ва кимёвий воситаларни билан таъминлаш мақсадида “Агро Траде Маркет Ургут” МЧЖ ташкил қилинди. Ҳозирда ушбу корхона фаолият кўрсатмокда.

-Тара қадоқлаш материаллари ишлаб чиқарувчи “Ургут Шарк” МЧЖ йилига 100 минг дона пластмасса яшик ишлаб чиқариш йўлга қуйилди. Вазирлар Маҳкамасининг 5 январдаги селектор йиғилишда берилган топширклардан келиб чикиб туманда узумчиликни ривожлантириш мақсадида 2 та “Сирдарё муминобод токлари” МЧЖ ва “Ургут замин сохибкори” МЧЖ шаклидаги агрофирмалар ташкил қилинди. Ушбу агрофирмаларга ер майдони ва бино иншоотлари ажратилиб берилиб, агротехинк тадбирлар учун кишлок хужалик техниклари билан таъминлаш чоралари курилмокда.

ЯНВАР ОЙИДА ЭКСПОРТ

Ургут туманига январ ойи учун 1797,3 тонна 1292 минг доллар, мева сабзавот ва узум маҳсулотлари экспорт прогноз режаси ўрнатилган бўлиб, 23 январ холатига жами 380 минг доллар экспорт амалга оширилди. Шундан 86 минг доллари “Республика Автосаноат” бирлашмасиоркали бажарилди. Ҳозиги кунда туман бўйича 3000 тонна кишлок худалиги махсулотлари экспортга ортиш учун тайёр холатда. Мазкур ишларни амалга ошириш учун 8 та экспортер корхоналарга автомобил транспорти оркали экспортни амалга ошириш масаласида малий ёрдм сураб таклиф киритилди.  Январ-феврал ойлари давомида тумандаги 4 та экспортёр корхоналар томонидан 2050 тонна миқдоридаги 2 млн 600 минг долларлик маҳсулот экспортга чиқариш ҳисоб-китоблари олинди.

 

 

 

2015-2018 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15