Янгиликлар

Туман ҳокими аҳолига мурожаат йўллади

Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун туман ҳокими Б.Жабборов “Гулобод” маҳалласи фуқаролари билан учрашиб, аҳолига мурожаат йўллади.

Унда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ботир Жабборов маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш, ҳар бир маҳалланинг ўсиш туқталарини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ихтисослашган маҳаллаларни ташкил этиш, маҳалла драйверларини аниқлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш , “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, каби вазифалар ҳақида сўз юритди.

“Уч қаҳрамон” хотира майдони ҳудудида кенг кўламдаги ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Айни вақтда туманимизнинг Деҳқонобод маҳалласида жойлашган “Уч қаҳрамон” хотира майдони ҳудудида кенг кўламдаги ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистондан кардош Туркия халкига юборилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, жорий йил 2 май куни Туркия Республикасига коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлардан иборат инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизмати хабар берди.

“Uzbekistan Airways” томонидан ажратилган юк самолётида Истанбул шаҳрига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бир марталик респиратор Ecos N 95 тиббий ниқобидан бир миллион дона етказиб берилди.

Халқ қабулхонаси мудири жамоатчиликка таништирилди

Вилоят ҳокимлигида вилоят ташкилотлари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири таништирилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Маматжон Мукумович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланганлигини маълум қилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15