Туман тарихи

Ургут тарихи тўғрисида қисқача

МАЪЛУМОТ

Ургут тумани Самарқанд вилоятининг жанубий шарқий томонидаги тоғлар этагида, денгиз сатҳидан тахминан 1000 метр баландликда жойлашган. Ургут тумани  бир томондан Қашқдарё вилояти, бир томондан қўшни Тожикистон Республикаси билан чгарадошдир. 

Ургут топонимининг келиб чиқиши ҳақида турли қарашлар мавжуд. Таниқли шарқшунос В.Л.Вяткин манғитлар ҳукмронлиги давридан бошлаб тарихий хужжатларда учрайдиган Аркут қишлоғи ургут деб атала бошлаганлигини таъкидлаган эди.

         Айрим олимларнинг тушунтиришича Ургут-Уркент (Ўрдаги, баланддаги шаҳар). Самарқанд Давлат университети профессори марҳум Р.Қунғиров раҳбарлигида 1967 йилда Ургутга топономик экспедиция уюштирган эди. Бу жамоа ҳам Ургут-Уркентдир деган хулосага келади. Ҳали Ургутнинг тпономик номи маъноси ҳақида аниқ тухтамга келинган эмас. Бу соҳада ҳар хил қарашлар, бахслашишлар давом этяпти.

         Ургут тумани 1926 йилда ташкил топган, 1120.28 кв.км ер майдонига эга, 427 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Жумладан ўзбек, рус, тожик, арман, татар, уйғур миллатлари вакиллари бир ота-она фарзандидек иноқ ҳаёт кечирмоқда.

Ургут ўзининг 100 минг йиллик тарихига эга бўлган табаррук гўша эканлиги қадимий манбалар асосида исботланган. Бунга туманда жойлашган қадимий манзилгоҳлар ва муқаддас қадамжолар яққол далилдир. Ургут ўзига хос миллий урф-одатлар, халқ ҳунармандчилиги ва этнографик хусусиятлари билан бошқа туманлардан ажралиб туради.

Бу эса ички ва хорижий саёҳатчилар учун ғоят диққатга сазовор хусусият ҳисобланади. Туманда сайёҳларнинг тинч, хотиржам, ва қизиқарли дам олишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. Саёҳат ва дам олиш гўшаларида бемалол сайр этишлари учун транспорт тармоғи яхши ривожланган.

Ургутда сайёҳлар муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишлари, миллий урф-одатлар ва ҳунармандчилик жараёни билан танишувлари ҳамда табиатнинг дилтортар гўшаларида сайр қилиб дам олишлари мумкин.

Сайёҳлик маршрутларининг узунлиги биринчи йўналишда 5-8 км, иккинчи йўналиш бўйича эса 10,2 км бўлиб, ўртача тезликда 1-2 кунлик юриш учун мўлжалланган.

 

2015-2018 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15