Ургутда пари пиёз йиғиштириб олинмоқда

Айни кунларда Ургут туманининг “Баҳрин сабзавотлари” масъулияти чекланган жамиятига қарашли фермер хўжаликлари аъзолари 40 гектар майдонда етиштирилган пари пиёз (лук пари)ни йиғиштириб олмоқда.

Қайд этиш лозимки, ушбу сабзавот маҳсулоти экспортбоп, шунингдек, серҳосил саналади. Фермерлар гектаридан 100-120 тоннадан ҳосил оляпти. Умумий ҳисобда 1200 тонна бўлиши кутилаётган экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулоти пешма-пеш “Самарқанд фрукт” ва “Булунғур Сендвик” МЧЖ сингари қайта ишлаш корхоналарига етказиб бериляпти.

Биргина “Булунғур Сендвик” корхонаси томонидан бир кунда 80-100 тоннага яқин маҳсулот қабул қилинмоқда. Корхонада меҳнат қилаётган ўнлаб маҳаллий ёшларнинг саъй-ҳаракати билан кунига 60 тоннадан пиёз саноат усулида қайта ишланиб, 3-3,5 тонна экспортбоп маҳсулот тайёрланмоқда.

Жаҳон андозаларига мос ҳолда қадоқланган маҳсулот Германия, АҚШ, Ироқ, БАА, Хитой, Россия ва Украина сингари ўнлаб давлатларга экспортга йўналтирилади.

Дарвоқе, мазкур корхона ўтган йили  4 миллион 779 минг долларлик 8 турдаги маҳсулотни хориж бозорларига етказиб берган.

Абдували Худоёров,

“Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси бош инспектори.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15