Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 22 августда қабул қилинган 
Сенат томонидан 2016 йил 25 августда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 
2 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги 632–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 8, 310-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:

1) 21-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкин:

1) шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида;

2) агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;

3) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса;

4) агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;

5) агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса.

Чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилган шахс ушбу факт ҳақида ўттиз кун ичида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар идораларига ёки чет элдаги консуллик муассасаларига хабар бериши шарт»;

2)  26-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Чет эл фуқароси бўлган, ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатиб ўтилган шахслар томонидан фарзандликка олинаётган бола бошқа давлат фуқаролигидан чиққан тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси фуқаросига айланади».

 

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги 746–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9–10, 168-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда; 2008 йил, № 9, 487-модда, № 12, 636-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 10-модданинг иккинчи қисмидаги «Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар «Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 18-модданинг номи ва биринчи қисмидаги «Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар «Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 28-модда биринчи қисмининг:

саккизинчи хатбошиси «қамоқда сақлаш» деган сўзлардан кейин «ёки уй қамоғи» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

ўн иккинчи хатбошиси «қамоққа олиш» деган сўзлардан кейин «ёки уй қамоғи» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 43-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Алоҳида ҳолларда, прокуратура органларига хизматга ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий маълумотга эга бўлган мутахассислар қабул қилиниши мумкин»;

иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлардеб ҳисоблансин;

5) 50-модданинг биринчи қисми «кўп йиллик хизмат учун тўланадиган устама ҳақлардан» деган сўзлардан кейин «ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

 

3-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги 818–ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 524–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 12, 465-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда, № 12, 452-модда) 20-моддасининг саккизинчи қисмидаги «ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»да» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда,  № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 46-модданинг учинчи қисмидаги «ёш боласини боқиш учун таътилда бўлган аёлларга» деган сўзлар «уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 50-модда еттинчи қисмининг «в» банди «ўтаб чиқиб» деган сўзлардан кейин «ёки ўтаётган чоғида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 661-модданинг биринчи қисми «140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (ҳақорат қилиш)» деган сўзлардан кейин «1411-моддасининг биринчи қисмида (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) қуйидаги мазмундаги 1411-модда билан тўлдирилсин:

 

«1411-модда. Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш

 

Шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) оғир оқибатларга олиб келган бўлса;

б) ғаразли ниятларда содир этилган бўлса;

в) хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

5) 144-модда биринчи қисмининг диспозицияси «таъминламаганлик ёки» деган сўзлардан кейин «мурожаат муносабати билан маълум бўлиб қолган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6) 157-модда биринчи қисми диспозициясининг ўзбекча матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси томонидан жосуслик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистон Республикасига қарши душманлик фаолияти олиб боришда бошқача ёрдам кўрсатиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига, ҳудудий дахлсизлигига, хавфсизлигига, мудофаа салоҳиятига, иқтисодиётига зарар етказишга қаратилган қасддан содир этилган қилмиш»;

7) қуйидаги мазмундаги 1881-модда билан тўлдирилсин:

 

«1881-модда. Пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият

 

Мулкий манфаат бериш бўйича зиммага мажбурият олиш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни амалга ошириш ва бунда илгари олинган мажбуриятни жисмоний ва юридик шахсларнинг янги жалб этилган пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулки ҳисобидан бажариш, шунингдек бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ҳамда шундай фаолият кўрсатилишини таъминлаш, худди шунингдек мазкур фаолиятда иштирок этишга жалб қилиш мақсадида ушбу фаолиятни реклама қилиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда реклама қилиш — энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мулкий манфаат бериш бўйича зиммага мажбурият олиш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни амалга ошириш ва бунда илгари олинган мажбуриятни жисмоний ва юридик шахсларнинг янги жалб этилган пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулки ҳисобидан бажариш, шунингдек бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ва шундай фаолият кўрсатилишини таъминлаш:

а) кўп миқдорда;

б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил ­бириктириб;

г) оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот ­тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар:

а) жуда кўп миқдорда;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

8) қуйидаги мазмундаги 2591-модда билан тўлдирилсин:

 

«2591-модда. Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик

 

Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг уларни бажаришга масъул бўлган мансабдор шахслари томонидан бажарилмаслиги, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

 

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ­Жиноят-процессуал кодексига(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 11, 23-моддалар, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 137-модда иккинчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

2) 223-модданинг матни «Депутатлар» деган сўздан кейин «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 238-модданинг матнидаги «суриштирувчи» деган сўз чиқариб ташлансин;

4) 240-модданинг биринчи қисмидаги «суриштирувчи» деган сўз чиқариб ташлансин;

5) 249-модданинг:

иккинчи қисмидаги «суриштирувчи» деган сўз чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги «суриштирувчи» деган сўз чиқариб ташлансин;

6) 250-модданинг биринчи қисмидаги «суриштирувчига», «суриштирувчи» ва «суриштирувчининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

7) 251-модданинг иккинчи қисмидаги «суриштирувчи» деган сўз чиқариб ташлансин;

8) 252-модданинг:

иккинчи қисмидаги «суриштирувчи» деган сўз чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги «суриштирувчи» деган сўз чиқариб ташлансин;

9) 254-модданинг:

биринчи қисмидаги «суриштирувчи» деган сўз чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги «суриштирувчи» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

10) 325-модданинг биринчи қисми «140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида» деган сўзлардан кейин «1411-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

11) 342-модда иккинчи қисмининг 2-банди «қамоққа олиш» деган сўзлардан кейин «ёхуд уй қамоғи» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

12) 345-модданинг олтинчи қисмидаги «2443-моддаларида» деган сўзлар «2443, 2591-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 20ф05 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 46-модданинг диспозицияси «башарти ушбу Кодекснинг 461-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаса» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) қуйидаги мазмундаги 461-модда билан тўлдирилсин:

 

«461-модда.   Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш

 

Шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, —

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

3) 125-модда:

биринчи қисмининг диспозицияси «мотоцикл» деган сўздан кейин «ва мопедлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг диспозицияси «носозлиги бўлган» деган сўзлардан кейин «ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фавқулодда вазиятда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача билан жиҳозланмаган, ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси, авария ҳолатида тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул билан бутланмаган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

саккизинчи қисми «125» рақамидан кейин «(мопедлардан ташқари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 128-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги «сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриш чекланган шароитларда ёритиш асбобларидан» деган сўзлар «ташқи ёритиш асбобларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 138-модда:

биринчи қисмининг диспозицияси «кесиб ўтиши» деган сўзлардан кейин «пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш, —

энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;

6) қуйидаги мазмундаги 2101-модда билан тўлдирилсин:

 

«2101-модда. Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик

 

Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш, яъни тегишли рухсатномасиз ўта муҳим ва тоифаланган объектларга шахснинг ўзбошимчалик билан кириши, ушбу объектларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ёки мол-мулкнинг жойини ўзгартириш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан 
уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг уларни бажаришга масъул бўлган мансабдор шахслари томонидан бажарилмаслиги, —

энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;

7) қуйидаги мазмундаги 2154-модда билан тўлдирилсин:

 

«2154-модда. Архив иши тўғрисидаги қонун       ҳужжатларини бузиш

 

Архив ҳужжатларини топширишнинг, сақлашнинг, улардан фойдаланишнинг, худди шунингдек архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизматлар кўрсатишнинг белгиланган тартибини бузиш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахслар ва хизматчиларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахслар ва хизматчиларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

8) 245-модданинг биринчи қисми «46», «210» ва «2152» рақамларидан кейин тегишинча «461», «2101» ва «2154» рақамлари билан тўлдирилсин;

9) 248-модда иккинчи қисмининг 6 ва 7-бандларидаги «138-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи ­қисмларида» деган сўзлар «138-моддасининг биринчи, ­иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида» деган сўзлар ­билан алмаштирилсин;

10) 287-модданинг 3-банди «198-моддаларида» деган сўзлардан кейин «2101-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

11) 291-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги «ж» банд билан тўлдирилсин:

«ж) ушбу Кодекс 2101-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг мансабдор шахслари томонидан».

 

7-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ–370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ­палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 128-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) қуйидаги қўшимча ва ­ўзгартишлар киритилсин:

1) 10-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши камида 15 фоизни ташкил этиши лозим бўлган чет эллик инвесторлар иштирокида ташкил қилинади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно»;

бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлардеб ҳисоблансин;

2) 26-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «депозитарийдаги» деган сўз чиқариб ташлансин;

3) 29-модданинг биринчи қисмидаги «депозитарий томонидан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4) 42-модда:

иккинчи қисмидаги «депозитарийлардаги» деган сўз чиқариб ташлансин;

олтинчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги «депозитарийлар» деган сўз «Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги «депозитарийларнинг» деган сўз «Марказий депозитарийнинг ва (ёки) инвестиция воситачисининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Акциядор ўзига оид маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида унинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи Марказий депозитарийни ва (ёки) инвестиция воситачисини ўз вақтида хабардор қилиши шарт. Акциядор ўзига оид маълумотлар ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни тақдим этмаган ҳолларда, акциядорнинг ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси бунинг оқибатида акциядорга етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди»;

5) 43-модда:

биринчи қисмидаги «депозитарий» деган сўз «Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Акциядорга унинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси акция эгасининг ёки унинг қонуний вакилининг талабига кўра икки иш куни ичида депо ҳисобварағидан кўчирма бериши шарт»;

учинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Депо ҳисобварағидан кўчирма берган Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси унда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун жавобгар бўлади»;

6) 46-модданинг матнидаги «депозитарийлардир» деган сўз «Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиларидир» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган 261–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 124-модда; 1999 йил, № 1, 
20-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 335-модда) 32-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Консул чет элда доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бошқа давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган болани фарзандликка олиш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига белгиланган тартибда юбориш чора-тадбирларини кўради».

 

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 477–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сонга илова; 
2001 йил, № 1–2, 11-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда; 2008 йил, № 4, 185-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 332-модда; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 335-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, 
№ 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, 
№ 8, 312-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) 2853-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бошқа давлат фуқароси бўлган болани фарзандликка олиш тўғрисидаги аризасига ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар илова қилинади:

фарзандликка олинаётган боланинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаши учун Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг розилиги;

фарзандликка олинаётган бола қонуний вакилининг ва бола қайси давлат фуқароси бўлса, ўша давлат ваколатли органининг розилиги;

фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма;

фарзандликка олинаётган боланинг соғлиғи ҳолати, жисмоний ва ақлий ривожланиши ҳақидаги тиббий хулоса;

ўн ёшга тўлган фарзандликка олинаётган боланинг фарзандликка олинишига, шунингдек фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилиши мумкинлигига ва фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) унинг ота-онаси (отаси ёки онаси) сифатида қайд этилишига розилиги, бундан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 
156-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи, тўртинчи ва ­бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар белгиланган тартибда легализация қилиниши ёхуд уларга белгиланган тартибда апостиль қўйилган бўлиши керак. Бунда тақдим этиладиган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Агар ушбу модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида берилган бўлса, легализация қилиниши ёки апостиль қўйилиши ҳамда таржима қилинган бўлиши ҳақидаги талаблар ушбу ҳужжатга нисбатан татбиқ этилмайди»;

учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлардеб ҳисоблансин;

олтинчи қисмидаги «ва учинчи» деган сўзлар «ва тўртинчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 2854-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Бошқа давлат фуқароси бўлган болани ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олишда васийлик ва ҳомийлик органининг фарзандликка олиш асосли эканлиги тўғрисидаги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосасига ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжат илова қилиниши керак»;

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.

 

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5–6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, 
№ 4, 98-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 1611-модда билан тўлдирилсин:

 

«1611-модда. Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олиш

 

Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олиш мазкур бола доимий яшаётган давлатнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, фарзандликка олинаётган бола етим ва фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яқин қариндоши бўлган ёки ўз ватанида турли сабабларга кўра фарзандликка олиниши мумкин бўлмаган ҳолларда амалга оширилади.

Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олишда фарзандликка олинаётган боланинг Ўзбекистон Республикасига кириши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаши учун Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг рухсатномаси талаб қилинади»;

2) 237-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида чет давлатнинг ваколатли органи амалга оширган фарзандликка олиш, башарти ушбу Кодекснинг 152, 157 ва 1611-моддалари талабларига риоя этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади».

 

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги 721–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 12-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 641-модда) 6-моддасининг тўртинчи қисми «Қамоққа олиш» деган сўзлардан кейин «ёки уй қамоғи» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

 

12