Ўзбекистонда “дафтар”лар сони яна биттага кўпайди
06.05.2021 - 14:19Маълумки, ҳозирги кунда Ўзбекистонда камбағал қатлам учун “Темир дафтар”, ишсиз ва кўмакка муҳтож аёллар учун “Аёллар дафтари” ва ёшларни қўллаб-қувватлаш учун “Ёшлар дафтари” шакллантирилган. Энди ушбу “дафтар”лар қаторига “Олтин дафтар” ҳам қўшилди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов хабар берди.