Янгиликлар

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ТАРБИЯСИГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ!

 
Ургут тумани ҳокимлиги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси”нинг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда комиссия раисининг ўринбосари комиссия аъзолари ва бошқалар иштирок этдилар. Йиғилишда Ургут тумани ҳокимлиги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси”нинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари, белгиланган вазифалар ижроси, ютуқ ва камчиликалари ҳақида ҳисоботлар тингланди.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Янги экотуризм объекти туманимизда ташкил этилмоқда

 

Самарқанд вилоятидаги экотуризм объектлари сони яна биттага ортмоқда. Ургут туманидаги Сўфиён маҳалласида «Абдунаби маиший сервис» масъулияти чекланган жамияти томонидан шундай мажмуа комплекси лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди.

Ургут Деҳқон бозори ҳамда Ургут Саховат бозорлари ўз иш фаолиятларини олиб бормоқда

 

        Туманимизнинг Ургут Деҳқон бозори ҳамда Ургут Саховат бозорлари карантин ва санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолатда ўз иш фаолиятларини олиб бормоқда. 
        Шунингдек, бозор ҳудудидаги тадбиркорлар ва фуқароларимиз орасида карантин ва санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиниши, тиббий ниқоб тақиш ҳамда оралиқ масофани сақлаш юзасидан бозор маъмурияти томонидан тушунтиришлар берилмоқда.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15