Ўзбекистонда “дафтар”лар сони яна биттага кўпайди

Маълумки, ҳозирги кунда Ўзбекистонда камбағал қатлам учун “Темир дафтар”, ишсиз ва кўмакка муҳтож аёллар учун “Аёллар дафтари” ва ёшларни қўллаб-қувватлаш учун “Ёшлар дафтари” шакллантирилган. Энди ушбу “дафтар”лар қаторига “Олтин дафтар” ҳам қўшилди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов хабар берди.

Унинг билдиришича, Хориждаги ватандошлар билан алоқаларни ўрнатиш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган муҳим социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун уларнинг имкониятларини жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига эга 484 нафар ватандошларни ўз ичига олган “Олтин дафтар” шакллантирилган.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15