Президент «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги қонунни имзолади
02.04.2021 - 21:481 апрель куни Шавкат Мирзиёев «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Қонунга кўра, томорқа хўжалиги шахсий томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳам эркин савдо учун, ҳам оила эҳтиёжлари учун етиштириш (қайта ишлаш) билан боғлиқ меҳнат фаолиятидир.