ОҚСОҚОЛ 60 ЁШИДА ТАЛАБА БЎЛДИ

Image_tadbir: 

 

Маҳалламиз аҳлининг ишончи, туман ҳокимлигининг қўллаб-қувватлаши билан 25 йилдан буён маҳалла оқсоқолиман, – дейди Ургут туманидаги Шодлик маҳалласи раиси Рофе Носиров. – Афсуски, олий маълумот олиш насиб қилмаганди. Лекин тўрт нафар фарзандимни ҳам университет ва институтларда ўқитганман. Маҳалламиз ёшларининг илм олишини ҳам қўллаб-қувватлаб, рағбатлантираман. Мана энди давлатимиз берган имконият туфайли олтмиш ёшимда олий маълумотли бўлиш бахтига эришиб турибман.

Маълумот учун; Ургут туманидан 8 нафар маҳалла ходимлари Гулистон давлат университетининг ижтимоий иш факультети фуқароларнинг ўзи-ўзини бошқариш органлари йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинган.

2015-2022 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15