Янгиликлар

Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдамининг навбатдаги партиясини жўнатди

 

        Самарқанд вилояти ҳокими Э.О.Турдимовнинг кўрсатмасига мувофиқ Суғд вилояти Панжакент туманига яна бир инсонпарварлик ёрдами юборилди 

         Ўзбек ва тожик халқларининг дўстлиги узоқ тарихга бориб тақалади. Бу икки халқ вакиллари бугунги кунда ҳам бир-бирларини қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Бугун кўплаб мамлакатлар коронавирус пандемиясини бошдан кечираётган синовли дамларда Ўзбекистон Республикасидан Тожикистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу галги инсонпарварлик ёрдами Ургут туманидаги Жартепа чегара пости орқали ўтказилди.

Ғус қишлоғида истиқомад қиладиган “Саховат ва кўмак” га муҳтож 25 нафар оилаларга ёрдам кўрсатилди

 

Жорий йилнинг 20 май куни Ғус қишлоғида истиқомад қиладиган Ташаббускор тадбиркор ҳомийлар томонидан  ушбу маҳалладаги  яшовчи “Саховат ва кўмак” га муҳтож оилаларнинг 25 нафар эхтиёжманд, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва кунлик ишларда ишловчи фуқароларга (Ун 1 қоп 50кг, Картошка 4кг, Пиёз 4кг, Сабзи 4кг, Гуруч 4кг, Пахта ёғи 5л, Чой  0,5 кг, Макарон 1 кг, Лагмон 1кг, Гушт 1кг), ҳамда 100.000 сумдан нахт холатта Хайитлик пули эхсон сифатида тарқатилди.

Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг Олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишди.
Сессия кун тартибида 1) Туман ҳокими ўринбосари – махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ахатов Фозилжон Олимжоновичнинг
1-чорак давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;
2) 2020 йил 1 январь ҳолатига туман маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳамда туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида;

Маданият вазири Озодбек Назарбеков: БУ УЛУҒЛАР ТИЛИ: ОРТИҚЧА ДАЛИЛ ВА ШАРҲ ШАРТ ЭМАС

     Сўзларимни яқин тарихдан бошламоқчиман.
     Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов юрт мустақиллигини эълон қилганда, залда ўтирганларнинг аксарияти дўппи кийганди. Орадан ҳеч қанча ўтмай бошдан дўппиларни ечдик. Бу воқеани нега эсладик? Гап шундаки, биз мустамлака пайтида қадриятларимизни авайлашга кўпроқ уринардик. Чунки уларга очиқ таҳдид бор эди. Таҳдидлар кўтарилгач эса ушбу масалада хотиржамликка берилдик.

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15