5 АПРЕЛЬ – ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ КУНИ
05.04.2021 - 12:592.10.2018 йилдаги ЎРҚ–490-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди.
Мазкур Қонунга мувофиқ 5 апрель Давлат хавфсизлик хизмати куни этиб белгиланди. Бу санада «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ДХХ (илгари – МХХ) – мамлакатимизнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳамда бошқа манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус ваколатли орган.