Бешёғочликлар қачон тоза ичимлик суви билан таъминланади?

Бешёғочликлар қачон тоза ичимлик суви билан таъминланади? сарловҳаси орқали қилинган мурожаат соха мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. 

Ўрганиш давомида 2019 йилда ушбу маҳаллада бир дона артезиан қудуғи ҳамда 1,5 км ичимлик суви тармоғи тортиб бериган. Бугунги кунда Бешёғоч маҳалласида жами: 2 дона артезиан қудуғи мавжуд бўлиб, аҳоли хонадонларини тулиқ ичимлик суви билан таьминлай олмаслиги аникланди. 

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда 2022 йилда давлат дастури асосида бир дона артезиан қудуғи қазиш юзасидан таклиф берилишини маьлум қиламиз.

Ургут тумани ҳокимлиги Қурилиш бўлими

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15