ЯПОНИЯЛИК САЙЁҲЛАР УРГУТДА

Image_tadbir: 

 

Навбоғ маҳалласида яшовчи Мунира Хурсандованинг қўл меҳнати билан дунёга келаётган кашта, сўзана, қоҳма,  жияк, турли аксессуарлар ва совғабоп буюмлар нафақат ўзимизда, балки хорижда ҳам довруғ қозонган.

Токиолик Кубо Атсуко жорий йил июнь ойида Ургутга келиб, Мадина опадан ўзбек миллий тўқиш санъатининг ўзига хос жиҳатларини ўрганган эди. Бу галги сафарида эса ўзи тўқиган миллий услубимиздаги буюмларни устози – Мадина опанинг назаридан ўтказди.

—Япониялик ҳамкасбимнинг ўзбекча услубни маромида, хатосиз ўзлаштирганидан хурсандман, - дейди Мадина опа.

- Ўзбек ва япон амалий санъатида ўхшаш жиҳатлар кўп. Шу билан бирга, айрим нозик қирралар ҳам борки, уларни ўрганиш қунт, сабр ва бошланғич кўникмаларни талаб қилади. Шу маънода, Ургутга келиб ўрганганларим мен учун катта ҳаётий мактаб вазифасини ўтади. – дейди Кубо Атсуко.

13 нафар япон сайёҳи Мадина опанинг хонадонида амалий санъат намуналари билан танишиш асносида маҳорат дарсларида ҳам иштирок этишди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15