Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар ходимлари ҳар қандай кутилмаган вазиятларга шай турмоғи лозим

 

Ургут туман Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбар-мутасадди ва ходимлари фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, аҳоли ҳаёти ва саломатлигини, моддий ва маънавий бойликларини муҳофаза қилиш, шунингдек, тинчлик ва алоҳида даврда фавқулодда вазиятларда юзага келиши мумкин бўладиган авария, ҳалокат, табиий офатлар, эпидемия, эпизоотия ва эпифитотиялар хавфидан фуқароларни огоҳлантириш, офатлар оқибатларини тугатиш, кўламини камайтириш, бартараф этишга қаратилган тадбирлар режасини ўз вақтида ишлаб чиқиб, шу асосда фаолият олиб бормоқдалар.

Ақманғит савдо мажмуаси очилди

 

Нукус тумани марказида самарқандлик, жумладан, ургутлик тадбиркорлар кўмагида 52 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига Ақманғит савдо мажмуаси янгидан қурилди.

Шунингдек, Нукус туманида илк бор 90 ўринли “Urgut hostel” меҳмонхонаси қурилди.

- Бизнинг Ургут туманимиз аҳолиси тадбиркор халқ ҳисобланади, - деди мажмуа очилишида Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов. - Энди улар нукусликларни ҳам тадбиркорликка ўргатади, ҳамкорликда ишлайди.

2022 йил 9 ойида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 28-августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорларига мувофиқ унинг ижроси юзасидан  қуйидагиларни маълум қилиб ўтмоқчиман.

20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинади

 

Йиғилишда (https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/30385) “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг бориши ҳам кўриб чиқилди.  “Яшил макон” доирасида йил якунига қадар 75 миллион дона ва 2023 йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилди.

Аҳоли хонадонларида ва дала четларида кўпроқ мевали дарахтлар ва сабзавот экишни фаол тарғиб қилиши кераклиги таъкидланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15