20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинади

 

Йиғилишда (https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/30385) “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг бориши ҳам кўриб чиқилди.  “Яшил макон” доирасида йил якунига қадар 75 миллион дона ва 2023 йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилди.

Аҳоли хонадонларида ва дала четларида кўпроқ мевали дарахтлар ва сабзавот экишни фаол тарғиб қилиши кераклиги таъкидланди.

“Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим”, — деди (https://t.me/Press_Secretary_Uz/2564) Президент.

Вилоят ҳокимларига куз мавсумида кам таъминланган 500 минг хонадонга 10 тупдан мевали дарахтлар кўчатини бепул тарқатиш топширилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15