2022 йил 9 ойида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 28-августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорларига мувофиқ унинг ижроси юзасидан  қуйидагиларни маълум қилиб ўтмоқчиман.

Юқоридаги қарорларга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-ИВ-сонли Қарорига намунавий низом ишлаб чиқилган бўлиб (туманда 2021 йил
30 апрелдаги 155/29 сонли Кенгаш қарори билан тасдиқланган), қуйидагилар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади:

туман бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи

туман бюджети қўшимча манбаларининг камида 30 фоизи йўналтирилади.

Юқоридаги Қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”ни шакллантириш учун туман маҳаллий бюджети қўшимча манбаларининг 30 фоизи 1 938.50 млн.сўм, 2022 йил 1 январ ҳолатига ҳосил бўлган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратилиши лозим бўлган 30 фоиз маблағлар ҳисобидан 2 346.03 млн.сўм, 2022 йил учун туман бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи миқдоирдаги маблағлардан 17 341.31 млн.сўм жами 21 625.84 млн.сўм маблағ ажратилди.

Натижада 2022 йилда “Ташаббусли бюджет” жараёни учун
21 млрд. 625.84 млн. сўм маблағ кўзда тутилди).

 “Ташаббусли бюджет” жараёнида фуқаролар томонидан туманимиздаги ечими маблағ билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича 1-мавсумида “овоз бериш” жараёнининг якуний натижаларига кўра энг кўп овоз тўплаган 16 та таклиф ташаббускорлари (туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”даги шаклланган маблағга нисбатан) ғолиб деб топилиб, ушбу ташаббусларни амалга ошириш учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 11 млрд. 800.3 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

Жумладан:

Жумладан, туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан “Жозмон” ва “Жўраптепа” маҳаллаларини ички йўлларини тамирлаш бўйича Ургут туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси билан 2022 йил 13 июнда қиймати 900.71 млн.сўмлик № 01/ОБ-сонли шартнома имзоланиб ушбу шартномага асосан тамирлаш ишлари 30 фоизга бажарилиб, 270.21 млн.сўм маблағлар пудрат ташкилотига тўлаб берилган.  

2. Тумандаги “Терак” МФЙнинг асосий йўлларини тамирлаш бўйича “Кар Дав Строй С” хусусий корхонаси билан 2022 йил 17 июнда қиймати 858.0 млн.сўмлик № 04/ОБ-сонли шартнома имзоланиб ушбу шартномага асосан тамирлаш ишлари 80 фоизга бажарилиб, 705.61 млн.сўм маблағлар пудрат ташкилотига тўлаб берилган.  

3. “Чумчуқли” МФЙнинг асосий йўлларини тамирлаш ва асфалт ётқизиш  бўйича “Кар Дав Строй С” хусусий корхонаси билан 2022 йил 17 июнда қиймати 772.2 млн.сўмлик № 04/ОБ-сонли шартнома имзоланиб ушбу шартномага асосан тамирлаш ишлари 80 фоизга бажарилиб, 636.52 млн.сўм маблағлар пудрат ташкилотига тўлаб берилган.  

4.“Терак” МФЙнинг ички йўлларини тамирлаш бўйича “Бинокор” МЧЖбилан 2022 йил 18 июнда қиймати 870.67 минг.сўмлик № 06/ОБ-сонли шартнома имзоланиб ушбу шартномага асосан тамирлаш ишлари 98 фоизга бажарилиб, 855.14 млн.сўм маблағлар пудрат ташкилотига тўлаб берилган.

5. “Юқори Калангар” МФЙдаги “Шарқ”, “Ҳунармандлар”, “Шукурий” ва “Нодирабегим” кўчаларини асфалт қилиш бўйича “Кар Дав Сторй С” хусусий корхонаси билан 2022 йил 17 июнда қиймати 686.82 минг.сўмлик № 03/ОБ-сонли шартнома имзоланиб ушбу шартномага асосан тамирлаш ишлари 30 фоизга бажарилиб, 206.04 млн.сўм маблағлар пудрат ташкилотига тўлаб берилган.

6. Халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Сўфи” МФЙ ҳудудида жойлашган 78-умумтаълим мактабининг спорт залини тамирлаш бўйича «Қурғонча Файз Пласт» МЧЖ билан 2022 йил 20 июнда қиймати 469.0млн.сўмлик №7-сонли шартнома имзоланиб ушбу шартномага асосан тамирлаш ишлари 80 фоизга бажарилиб, 375.40 млн.сўм маблағлар пудрат ташкилотига тўлаб берилган.

7. Тумандаги “Боғишамол” МФЙ ҳудудида жойлашган 85-умумтаълим мактабида фаоллар зали ва мактаб ошхонасини ташкил этиш бўйича “Каттақўрғон қурилиш сифат” МЧЖ ғолиб деб топилган ва жорий йилнинг 2 июнида қиймати 960.36млн.сўмлик №5-сонли шартномага асосан қурилиш ишлари битказилиб лойиҳа фойдаланишга топширилди.

8. “Наврўз” МФЙ ҳудудида жойлашган “Янги Ургут сув чиқариш стансияси”нинг насос агрегатларини тамирлаш ва қўшимча насос ўрнатиш бўйича туман ҳокимлиги ва “Каттақўрғон қурилиш сифат” МЧЖ билан 2022 йил 23 июнда қиймати 998.00млн.сўмлик №12-сонли шартнома имзоланиб ушбу шартномага асосан тамирлаш ишлари 50 фоизга бажарилиб, 299.40 млн.сўм маблағлар пудрат ташкилотига тўлаб берилган.

9. “Муғол” МФЙда тоза ичимлик суви учун бир дона артизан қазиш, тармоқ тортиш ҳамда бир дона башня ўрнатиш бўйича туман ҳокимлиги ва “Жўрабек қурилиш сервис” ХК билан 2022 йил 24 июнда қиймати 100.00 млн.сўмлик №23/6-сонли шартнома имзоланиб ушбу шартномага асосан тамирлаш ишлари 70 фоизга бажарилиб, 71.0 млн.сўм маблағлар пудрат ташкилотига тўлаб берилган.

10. Тумандаги “Мирзабоғлон” МФЙда 5 та трансформатор ўрнатиш ва 200 дона симёғочларни алмаштириш ва тармоқ тортиш  бўйича туман ҳокимлиги ва “Мусаффо тинтер инжениринг” МЧЖ билан 2022 йил 15 августдада қиймати 100.00 млн.сўмлик шартнома имзоланиб ушбу шартномага асосан тамирлаш ишлари 50 фоизга бажарилиб, 221.16 млн.сўм маблағлар пудрат ташкилотига тўлаб берилган.

11. “Ипакли” МФЙда трансформатор янгилаш ва симёғочларни алмаштириш бўйича “Жўрабек қурилиш сервис” ХК билан 2022 йил 24 июнда қиймати 135.00 млн.сўмлик №24/6-сонли шартномага асосан қурилиш ишлари битказилиб лойиҳа фойдаланишга топширилди.

12. Мактабгача таълими бўлими тасарруфидаги Ургут тумани, “Рахматобод” МФЙ ҳудудида жойлашган 12-сон ДМТТни тамирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича “Жонибек барака” ХКбилан 2022 йил 13 июнда қиймати 645.00млн.сўмлик №15-сонли шартнома имзоланиб ушбу шартномага асосан тамирлаш ишлари 62 фоизга бажарилиб, 399.90 млн.сўм маблағлар пудрат ташкилотига тўлаб берилган.

13. Тумандаги “Жўроптепа” МФЙ ҳудудида жойлашган 52-сон ДМТТни тамирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича “Ғайтурус Ҳамкор” ХКбилан 2022 йил 13 июнда қиймати 985.00млн.сўмлик №01-сонли шартномага асосан қурилиш ишлари битказилиб лойиҳа фойдаланишга топширилди.

14. “Навбоғ” МФЙ ҳудудида жойлашган 60-сон ДМТТни жорий тамирлаш бўйича “Қурғонча Файз Пласт” МЧЖбилан 2022 йил 13 июнда қиймати 665.00млн.сўмлик №5-сонли шартнома имзоланиб ушбу шартномага асосан тамирлаш ишлари 87 фоизга бажарилиб, 575.50 млн.сўм маблағлар пудрат ташкилотига тўлаб берилган.

15. Тумандаги “Қоратепа” МФЙ ҳудудида жойлашган 54-сон ДМТТни тамирлаш бўйича “Шоҳруз строй буилдинг” МЧЖбилан 2022 йил 13 июнда қиймати 620.00млн.сўмлик №02-сонли шартнома имзоланиб ушбу шартномага асосан тамирлаш ишлари 86 фоизга бажарилиб, 534.0 млн.сўм маблағлар пудрат ташкилотига тўлаб берилган.

16. “Қуйи Алгар” МФЙ ҳудудида жойлашган 11-сон ДМТТни тамирлаш бўйича “Мирзохид Бунёдкор қурувчи” МЧЖбилан 2022 йил 13 июнда қиймати 620.00млн.сўмлик №10-сонли шартномага асосан қурилиш ишлари битказилиб лойиҳа фойдаланишга топширилди.

 

 

Хабарингиз бор “Ташаббусли бюджет” жараёнида фуқаролар томонидан туманимиздаги ечими маблағ билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича 2-мавсум учун 10 597 млн.сўм маблағ режалаштирилган эди. “овоз бериш” жараёнининг якуний натижаларига кўра энг кўп овоз тўплаган 2 мавсум  ғолиблари ҳам аниқланди. Рухсатингиз билан уларни яна бир бор Сизларга таништирмоқчиман.

Фуқаролар томонидан билдирилган таклифларга энг кўп тўпланган овозлар сони кетма-кетлиги ўрганилиб, туман бўйича:

Биринчи ўринни, Мўминобод маҳалла фуқаролар йиғини марказидан Жарқишлоқ маҳалласи ҳудудигача бўлган йўлни тамирлаш юзасидан билдирилган таклиф 3292 та;

Иккинчи ўринни, Чумчуқли маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини сувга бўлган талабини қондириш мақсадида Зарафшон дарёсининг 2 та насос стансиясини тамирлаш ва артизан қудуг`и қазиш юзасидан билдирилган таклиф 2751 та;

Учинчи ўринни, Терак маҳаллас фуқаролар йиғинида элект таминотини яхшилаш юзасидан билдирилган таклиф 2749 та;

Тўртинчи ўринни, Хўжабаланд маҳалла фуқаролар йиғини биносини тамирлаш юзасидан билдирилган таклиф 2553 та;

Бешинчи ўринни, Қуйи Тегана маҳалла фуқаролар йиғини асосий йўлларини тамирлаш юзасидан билдирилган таклиф 2414 та;

Олтинч ўринни, Терак маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини ичимлик суви таминотини яхшилаш юзасидан билдирилган таклиф 2414 та;

Еттинчи ўринни, Ипакли маҳалла фуқаролар йиг`инида жойлашган Ипакли қишлоқ врачлик пунктини тамирлаш юзасидан билдирилган таклиф 2356 та;

Саккизинчи ўринни, Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиника-1га УЗД ва 6 каналлик ЭКГ аппаратлари олиш юзасидан билдирилган таклиф          2337 та;

Тўққизинчи ўринни, Қуйи Гузар маҳалла фуқаролар йиғини йўлларини тамирлаш юзасидан билдирилган таклиф 2322 та;

Ўнинчи ўринни, Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли офтолмология бўлимига жарроҳлик амалиётини ўташ учун зарур бўлган, ва бошқа аппаларуралар олиш юзасидан билдирилган таклиф 2232 та;

Ўн биринчи ўринни, Мирзақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини асосий йўлларини тамирлаш юзасидан билдирилган таклиф  2214 та овозлар олиниб, “ғолиб” деб топилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15