Фавқулодда вазиятлар ходимлари ҳар қандай кутилмаган вазиятларга шай турмоғи лозим

 

Ургут туман Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбар-мутасадди ва ходимлари фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, аҳоли ҳаёти ва саломатлигини, моддий ва маънавий бойликларини муҳофаза қилиш, шунингдек, тинчлик ва алоҳида даврда фавқулодда вазиятларда юзага келиши мумкин бўладиган авария, ҳалокат, табиий офатлар, эпидемия, эпизоотия ва эпифитотиялар хавфидан фуқароларни огоҳлантириш, офатлар оқибатларини тугатиш, кўламини камайтириш, бартараф этишга қаратилган тадбирлар режасини ўз вақтида ишлаб чиқиб, шу асосда фаолият олиб бормоқдалар.

Улар айни кунларда кузатилаётган серёғин мавсумда юзага келаётган катта-кичик сел туфайли аҳоли хонадонлари, корхона-ташкилотлар, хизмат кўрсатиш мажмуаларига талофат етишининг олдини олишмоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15