Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев саммитда  қатор таклифларни илгари сурди:

 

➖ Авлодлар мулоқотини йўлга қўйиш, ёш етакчилар Форуми доирасида бундай илк учрашувни 2023 йил апрель ойида Самарқандда ўтказиш;

➖ ФАО шафелигида келгуси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда Осиёда озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилиш яхлит тизимини яратиш ва бошқа ёндашувларни муҳокама қилиш;

➖ “Яшил Осиё” концептуал дастурлари доирасида доимий эксперт маслаҳатлашувларини йўлга қўйиш.

Ургут аҳолиси энг кўп бўлган туман ва шаҳарлар топ ўнталигига киритилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, аҳоли энг кўп истиқомат қиладиган 10 та туман ва шаҳарлар:

1. Наманган шаҳри – 673,8 минг киши
2. Самарқанд шаҳри – 570,4 минг киши
3. Ургут тумани – 541,7 минг киши
4. Андижон шаҳри – 465,7 минг киши
5. Денов тумани – 407,1 минг киши
6. Олмазор тумани – 392,4 минг киши
7. Паст Дарғом тумани – 372,9 минг киши
8. Юнусобод тумани – 364,8 минг киши
9. Шайхонтоҳур тумани – 358,9 минг киши
10. Асака тумани – 345,5 минг киши

Мурувват уйидагилар ҳолидан хабар олинди

Шу йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилди. 

 

Ургут туманидаги барча маҳаллаларда ҳам нуронийлар, “Саховат” ва “Мурувват” интернат-уйларида истиқомат қилаётган кексалар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, танловлар, хайрия тадбирлари, нуроний ва ёшлар учрашувлари ўтказилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15