Янгиликлар

Бургутнинг бошига чиқишга журъат этадиган ягона қуш – қарғадир

У бургутнинг устига жойлашиб олиб, унинг бўйнидаги асаб томирларини қаттиқ чангаллайди. Бургут эса бундан жаҳлланмайди, қарға билан олишишга вақт ва куч сарфлаб ўтирмайди. Виқорини бузмаган ҳолда, баландга кўтарила бошлайди.

Бургут парвозда қанчалик баландласа, қарғанинг нафас олиши шунчалик қийинлашади ва охир-оқибат, кислород етишмаслигидан қулайди. 

Сиз ҳам бошингизга чиқиб олаётган «қарғалар»га  куч ва вақт сарфлаб, ўзингизни қийнаб, йўлдан қолиб ўтирманг.

Ургут тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ОГОҲЛАНТИРАДИ!!!

Ҳурматли ҳамюртлар ёнғин, чақнаш ва бошқа ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ! Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя  қилинг!

Огоҳлик давр талаби! 

Фермерлар мавсумий шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлди

Амалдаги Ер Кодексининг 24-моддасида «Ер участкасини ижараси» ёритилган бўлиб, "Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ер участкаларини ички хўжалик ижараси тартибида фақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун ижарачиларга бириктириб қўйиши мумкинлиги" қоидаси кўрсатилган бўлсада, яхши ишламади.

МУРОЖААТ ВА ИЖРО

Жорий йилнинг 2 октябрь куни Ургут туманининг  тоғли худудида жойлашган Терсак  маҳалласида яшовчи фуқаро 2-гуруҳ ногирони Саматов Маъмуржон ҳозирда яшаб турган уй-жойини таъмирлашда ёрдам беришни сўраб туман Молия бўлимига мурожаат қилган.

Туман ҳокимилиги Молия бўлими бошлиғи ҳамда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари билан биргаликда ушбу мурожаатни жойига борган ҳолда атрофлича ўрганиб, мурожаат муаллифининг уй-жойини том қисмини  ёпиш учун 60 дона шифер  берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15