Янгиликлар

“Innovatsion Avto Urgut Maktabi” ўз иш фаолиятини бошлади

Жорий йилнинг 4 октябр куни туманимизнинг Алгар маҳалласи худудида янги замонавий барча0 қулайликларга эга бўлган авто мактаб ўз иш фаолиятини бошлади.

“Innovatsion Avto Urgut Maktabi ” МЧЖга қарашли муассасада ҳозирги кунда жами 17 нафар ишчи ходимлардан 12 нафари олий малумотга эга қолган 5 нафари вақтинча иш билан банд бўлмаган фуқарлар иш билан таминланди.

Таъкидлаш лозимки, таълим олувчилар учун авто мактабда етарлича шароит яратилган.  Хоналар замонавий услубда жиҳозланган, компьютерлар, видео дарслар олиб бориш учун мониторлар, кўргазмали қуроллар билан жихозланган.

Кредит таътили даврида йиғилган тўлов ва фоизлар бирданига тўланмайди – Мамаризо Нурмуратов

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг маълум қилишича, кредит таътили тугагандан кейин фуқаролар кредитларни илгари қанча миқдорда тўлаб келишган бўлса, ўша миқдорда тўлашда давом этишади. Яъни кредит графиги олти ойлик узайтириб берилади.

Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг иш режасига асосан ҳисобот эшитуви ўтказилди

Эшитувни Халқ депутатлари Ургут туман Кенгаши депутати, O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари, O’zLiDeP Ургут туман Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Бахтиёр Бекбоев олиб борди. Эшитувга Халқ депутатлари Ургут туман Кенгаши депутати, Депутатлик одоби ва регламент масалалари комиссияси раиси Азизов Фармон раислик қилди.

Бу киши Африканинг Гана давлатидан. Унинг фақир қишлоқларидан бирида яшайди

Бир кун Туркия хабар каналига тегишли дрон унинг ёнига келиб тушди.

Турк журналистлари олдига келганида, кутилмаганда мазкур дронни уларга узатиб, кулганича: "Сизларда бундан каттароғи йўқми, мени ҳажга обориб қўйса", дея ҳазиллашди ва табассум уни эгаларига топширди.

Журналистлар ҳам йўлларига кетишди. Бир журналист қуйидаги расмга воқеа тафсилотини ёзиб пост қўйди. Хабар эса ўз ўрнида турк ҳукуматига етиб борди. Ҳукумат бўлса, бу кишининг жорий йилдаги ҳаж сафари ҳаражатларини зиммасига олди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15