Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг иш режасига асосан ҳисобот эшитуви ўтказилди

Эшитувни Халқ депутатлари Ургут туман Кенгаши депутати, O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари, O’zLiDeP Ургут туман Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Бахтиёр Бекбоев олиб борди. Эшитувга Халқ депутатлари Ургут туман Кенгаши депутати, Депутатлик одоби ва регламент масалалари комиссияси раиси Азизов Фармон раислик қилди.

Режага кўра биринчи эшитувда “Ургуттумангаз” таъминоти бўйича филиали бошлиғи Ф.Тошмуродов партия депутатлик гуруҳи олдида "2020 йилда суюлтирилган газ таъминотида узилишлар борасида"ги ҳисоботи танқидий-таҳлил қилинди ва юқоридаги масалалар юзасидан мутахасисларни жалб этган ҳолда батафсил ўрганиш ва Халқ депутатлари туман Кенгаши навбатдаги сессияларига масала киритиш белгилаб олинди.

Шундан сўнг жамиятимиздаги оғриқли муаммо ҳисобланмиш “Эрта турмуш ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида мутасадди ташкилот вакилларининг ҳисобот эшитуви ўтказилди. Ургут туман халқ таълими бўлими мудири Б.Обломуродов, Ургут туман бўлими бошлиғининг  биринчи ўринбосари Музтозаева З.М, Ургут туман ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари Бобоев Руслан Хурсандмурод  ўғли, Вояга етмаганлар ишлари бўйича Ургут туман идоралар аро  комиссияси масъул котиби Сафаров Фаёз Собиржон ўғли  депутатлар  олдида ҳисобот бердилар.

Бу борада ижро органи масъулларининг фаолиятида етарлича камчиликлар кўзга ташланаётганлиги танқид қилинди.  Эшитувлар якунида масаланинг моҳияти ҳамда долзарблигидан келиб чиқиб, Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг навбатдаги сессияларида масала киритиш белгиланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15