Янгиликлар

Қоракўл туманидаги халқаро математика мактабига ташриф буюрилди

Ургут тумани ҳокими ўринбосари Исроил Жабборов бошчилигида масъул ташкилот раҳбарлари гуруҳи Қоракўл таълими тажрибасини ўрганиш мақсадида Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги халқаро математика мактабига ташриф буюрди.

Ташрифдан асосий мақсад ушбу мактабнинг тажрибаси, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга замин бўлаётган услубларини ўрганишдан иборат. 

“Қадри баланд, Она тилим!”

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги ва мамлакатимизда кенг нишонланаётган “Ўзбек тили байрами”  куни муносабати билан жойларда турли маданий тадбирлар, адабий кечалар ўтказилмоқда.

21 октябрь – "Ўзбек тили байрами куни" муносабати билан Туманимиздаги 16-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди

ҚАРЗДОР ОТА САЛКАМ 36 МЛН. ТЎЛАБ БЕРДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг қарори билан фуқаро Сардор Мардоновдан ундирувчи Гулҳаё Негматованинг бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида  алимент ундириш бориш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Анчадан бери фуқаро С.Мардонов алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15