Янгиликлар

КИЧИК БИЗНЕС ҲИМОЯСИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг ноқонуний аралашувини тубдан қисқартириш профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликла

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИ - МУАММОЛАР ЕЧИМИ

Муҳтарам Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4904-сонли Фармонига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарда (туманга бўйсунувчи шаҳарлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхоналари” ташкил этилди.

ИЖТИМОИЙ СОҲАГА ЭЪТИБОР

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ижтимоий соҳага эътибор кучайтирилмоқда. Жумладан тиббиёт, таълим, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ривожлантириш юзасидан қарор ва фармонлар эълон қилинди.
Шу муносабат билан жорий йил 23 март куни Ургут қурилиш ва миллий ҳунармандчилик коллежида кенгайтирилган йиғилиш бўлди. Унга 400 нафардан ортиқ ижтимоий соҳа раҳбарлари, мутасаддилари таклиф этилдилар.

ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ БАЙРАМИ Наврўз сайиллари

Қиш уйқусидан кўз очган она табиат янги кунга юз тутди. Димоққа дилни орзиқтирадиган ифор - баҳор нафаси урилади. Кўклам шабадаси уйғотган сабзалар нафис гиламдек кўзни қувнатади. Бодроқдек гуллаган ўрик шохларида, қоқигулларнинг хушбичим ғунчаларида кўклам суврати намоён. Насимлар оғушида жажжи болакайлар зумрад майсалар орасида чучмомоларни теради. Мусаффо осмон бағрида чарх уриб учаётган қалдирғочлар қўшиғи юракларда ажиб ҳислар уйғотади.