Янгиликлар

Камангаронда замонавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Наврўз байрами арафасида Ургут туманида мактабгача таълим ташкилотлари сони яна йигирматага кўпайди. Камангарон маҳалласи ҳудудида 57-сонли мазкур муассасанинг лойиҳа қиймати қарийб 3 миллиард сўмни ташкил қилиб, 120 ўринга мўлжалланган. Унда болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Очилиш маросимида туман ҳокими Ботир Жабборов сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ота-оналар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

140 нафар фуқаро Президент Фармони билан афв этилди

 

“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 140 нафар фуқаро афв этилди.

Олий таълимда ўқишни қайта тиклаш қандай амалга оширилади?

— “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандига мувофиқ, бир олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш шу олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи асосида амалга оширилади.

“Ёш қутқарувчи” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичида тумандаги 84-сонли умумтаълим мактаби иштирок этади

Умумтаълим муассасаларида ташкил этилган “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари ўртасида ўтказилган “Ёш қутқарувчи” ҳарбий-спорт мусобақасининг Ургут туман босқичи ўтказилди.

Тадбир туман ҳокимлиги, тумани Халқ таълими бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман Маданият бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мусобақа натижаларига фаҳрли 1-ўринни 84-сонли умумтаълим мактабининг “Темурбеклар” жамоаси, 2-ўринни 29-умумтаълим мактабининг “Амир Темур издошлари” жамоаси қўлга қўлга киритди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15