Камангаронда замонавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Наврўз байрами арафасида Ургут туманида мактабгача таълим ташкилотлари сони яна йигирматага кўпайди. Камангарон маҳалласи ҳудудида 57-сонли мазкур муассасанинг лойиҳа қиймати қарийб 3 миллиард сўмни ташкил қилиб, 120 ўринга мўлжалланган. Унда болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Очилиш маросимида туман ҳокими Ботир Жабборов сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ота-оналар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Рамзий лента кесилиб, иштирокчилар янги мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишдилар.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15