Янгиликлар

СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!

Ёш авлодни соғлом, қатъиятли, жисмонан чиниқиб ҳар қандай қийинчиликларни енгишда матонат ва жасорат руҳида камол топтириш ватан равнақи учун жонкуяр этиб тарбиялаш муҳим вазифадир. 

2021 йил 17-март куни Ургут тумани ХТБга қарашли 138-умумтаълим мактаби спорт залида туман ҳокимлиги, тумани Прокуратураси ҳамда туман Спорт бўлими ташаббуси билан  “Спортни сев, спорт билан яша” шиори  остида спортнинг эркин кураш тури  бўйича "Прокурор кубоги" спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада жами: 160 нафардан зиёд спортчилар иштирок этишди.

ФВВ кучли шамол эсиши ҳақида огоҳлантирмоқда   

ФВВ кучли шамол эсиши ҳақида огоҳлантирмоқда
  
Жорий йилнинг 18 - 20 март кунлари республикамизнинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с дан 23-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан кучли шамол вақтида заруратсиз ташқарига чиқмасликни тавсия этиб, автомобиль эгаларидан автомобилларни дарахтлардан узоқроққа қўйишни сўрамоқда.

Бунга нима дейсиз??

Туманимизда олиб борилаётган қурилиш-ободончилик, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар бўлаётган бир вақтда туманимизнинг 35-умумтаълим мактабининг бугунги ҳолатига қандай баҳо беришни ўйлаб қоласан киши, мактабнинг олдидан ўтаверишда хаммажой озода сарамжон кўринади лекин, аслидачи.

Масъул шахсларнинг кўзи қаёқда? 
Наҳотки шу ҳолатни шу вақтгача кўришмаган бўлишса?
Ким масъул ушбу мактабга?
Бу ҳолатга ким жавоб беради?
Саволлар жуда кўп лекин жавоб ёқ мактаб маъмурияти ушбу бинога эгалик қиладими ўзи?

Депутатлар мактаб директорларини тасдиқлашди

Аввал хабар берганимиздек Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг навбатдаги 27 сессияси бўлиб ўтди.

Навбатдаги сессияда Туман Кенгашининг 30 нафар депутати иштирок этган сессия кун тартибида бир қанча масалалар кўриб чиқилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15