Янгиликлар

УРГУТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АППАРАТ БОШҚАРУВИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Туман ҳокимининг жорий йил 23 мартдаги қарорига кўра, Зарипов Шавкат Акрамович Ургут тумани ҳокими ўринбосари-Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шавкат Акрамович бугунги кунга қадар Ургут тумани “Баржуш булоқ” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида фаолият юритиб келган.

 

УРГУТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АППАРАТ БОШҚАРУВИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Туман ҳокимининг жорий йил 23 мартдаги қарорига кўра, Алиқулов Шохрух Мусирмонович Ургут тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шохрух Мусирмонович бугунги кунга қадар “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси Самарқанд филиали Лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник кузатиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Расмий муносабат

Effect.uz ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган мақола юзасидан Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда Ургут тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Самарқанд вилояти Ургут тумани "Камонгарон" ва "Вағашти" маҳаллалари Ургут тумани марказидан 4 км жанубий шарқий тоғ олди қисмида жойлашган бўлиб, аҳолини ичимлик суви ва томорқа майдонларини суғориш ишларида тоғдан келадиган чашма сувларидан фойдаланади.

Ургут ва Нуробод туманларидаги мактабларда ҳолат қандай?

Бошқарма бошлиғи ўринбосари Озод Жангиров Ургут туманидаги 80-, 111, 112- ва Нуробод туманидаги 10-, 11-, 12-мактабларда баҳорги таътил кунлари ўқувчиларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўқитувчилар фаолияти ва таълим муассасаларида ободонлаштириш ишларининг ҳолати билан танишди.

Танишиш  жараёнида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда камчиликлар ҳам аниқланди. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15