Янгиликлар

Тожикистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари бошланди

«Ховар» ахборот агентлигининг ёзишича Тожикистонда 22 мартда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирларига старт берилган. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси президенти, мамлакат ҳукумати раиси Имомали Раҳмон махсус қарорни имзолади.

Муаммолар ва уларнинг ечими маҳаллаларда муҳокама этилди

Бугун вилоят ва шаҳар ҳокимлиги ҳамда бир қатор соҳалар мутасаддилари Самарқанд шаҳрининг Гулистон ва Ҳофиз Шерозий маҳалларида бўлишди.

Вилоят ҳокими мазкур маҳаллалардаги бугунги ҳолат, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини масъуллар билан муҳокама қилди. Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли билан суҳбатлашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглади.
Ўрганиш жараёнида маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларини, 24-мактаб ҳожатхонасини таъмирлаш, кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш, йўлакларни бетонлаш, ёритиш устунлари ва чироқлари ўрнатиш белгиланди.

Ўзбекистон Президенти халқаро консультантлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни халқаро консультантлар – Альфред Гузенбауэр, Александр Квасьневский ва Штефан Фюлени қабул қилди.

Чет тилидан имтиҳонлар 24-27 март кунлари бўлиб ўтади

Бу ҳақда Давлат тест маркази матбуот хизмати маълум қилди.

Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш бўйича март ойида бўлиб ўтадиган тест синови санаси белгиланди.

Унга кўра, тест синовининг ёзма қисми 24-март куни, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони эса 25-27 март кунлари ўтказилади.

Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Талабгорлар тест жойи, куни ва вақтини my.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билиб олиши мумкин.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15