Тожикистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари бошланди

«Ховар» ахборот агентлигининг ёзишича Тожикистонда 22 мартда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирларига старт берилган. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси президенти, мамлакат ҳукумати раиси Имомали Раҳмон махсус қарорни имзолади.

Ушбу қарорга биноан эмлаш жараёнини мувофиқлаштириб бориш бўйича республика комиссиясининг таркиби тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига вакцинациялаш тадбирини юқори савияда ўтказиш режасини тузиб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юкланди. Бундан ташқари, коронавирусга қарши препаратларни Республиканинг барча тиббий муассасаларига ўз вақтида етказиш топшириғи берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15