2022-2026 йилларда туман шаҳарчаларининг архитектура қиёфаси яхшиланади
30.06.2021 - 11:27Самарқанд вилоятини ривожлантиришнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси”га кўра туман бўйсинувидаги Ургут, Булунғур ва Жомбой шаҳарчалари бош режаларини ишлаб чиқиш белгиланган.
Мазкур режалар ижро этилиши ҳисобига 3968,55 Га. ер майдонида жойлашган 3 та шаҳарчалар архитектура қиёфаси ўзгартирилиб, инфратузилма объектлари қурилиши таъминланади. Натижада 135 717 нафар аҳолининг яшаш шароитлари яхшиланади.
________________