Фуқароларни Ватанга садоқат, илм –маърифатга муҳаббат руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий учрашув

Image_tadbir: 

2017 йилнинг 9 октябрь куни 29-сон Мусиқа ва санат мактабида Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2017 йил 28 августдаги 06/3-556-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев иштирокида Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуасида ўтказилган учрашувда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги йиғилиш баёни ижроси юзасидан “Махсус ҳисобдан чиқарилган шахслар ва уларнинг фарзандларини Ватанга садоқат, илм-маърифатга муҳаббат руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.

Учрашувда туман ҳокими Б.Садуллаев, Самарқанд сержантлар тайёрлаш мактаби шахсий таркиб билан ишлаш услубияти цикли ўқитувчиси майор Ш.Атаханов, туман ИИБ бошлиғи М.Шермуҳамедов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси М.Тўраев, туман бош имом хатиби Б.Исмоиловлар ҳамда тумандаги умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, профилактик назоратдан чиқарилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари, жами 256 нафар фуқаролар иштирок этишди.

Ушбу маънавий-маърифий учрашувда сўзга чиққанлар Фуқароларни Ватанга садоқат, илм –маърифатга муҳаббат руҳида тарбиялаш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришиб, таълим муассасалари ва маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқароларни Ватанга садоқат, илм-маърифатга муҳаббат руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий учрашувларни ташкил этиш келишиб олинди.

 

2015-2018 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15