Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбек Миллий Академик драма театрининг актёр ва санъаткорларининг туман аҳолиси билан ижодий учрашуви ташкил этилди

Image_tadbir: 

Тумандаги 29-сон Мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган ижодий учрашувда Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, киноактриса Дилноза Кубаева, вилоят Хамид Олимжон драма театри директори Баҳодир Шаропов ва таниқли эстрада хонандалари ташриф буюришди.

Ижодий учрашувда туман ҳокими Б.Садуллаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан туманимизга ташриф буюрган меҳмонларга ўз минаддорчилигини билдирди.

Учрашувда сўзга чиққанлар, Бош қомусимиз юртимизда озод демократик жамият барпо этишнинг, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам қонуний асоси, озод ва эркин ҳаётимизнинг кафолати бўлиб хизмат қилаётганлиги таъкидланиб, бугунги кунда энг асосий устувор вазифа – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини амалга ошириш, “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган олижаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этишда Конституциямизнинг ўрни ниҳоятда муҳим эканлигиайтиб ўтилди.

Шу билан биргаликда, ташриф буюрган меҳмонлар йиғилганлар билан дилдан суҳбатлашиб, ўзларининг энг сара ижод намуналарини намойиш этишди.

 

 

2015-2018 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15