29-сон Мусиқа ва санъат мактабида маданий-маърифий тадбир ўтказилди

Image_tadbir: 

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2017 йил 16 октябрдаги 06/3-585-сонли йиғилиш баёни ижроси юзасидан 2017 йилнинг 30 ноябрь куни тумандаги 29-сон Мусиқа ва санъат мактабида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ушбу ташкил этилган маданий тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Эркин Қайтаров, вилоят қўғирчоқ театри актёрлари Отабек Назаров ва Кулакбой Ашуров ҳамда Самарқанд санъат коллежи ўқитувчиси Одилхон Хасановлар ҳамда оммавий ахборот воситалари, тумандаги умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларидан жами 238 нафар ёшлар иштирок этишди.

Маданий тадбир давомида санъаткорлар томонидан куй-қушиқлар ижро этилиб, ёшлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

2015-2018 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15