Мактабларда нима ўзгарди ёхуд ҳуқуқий дарсликлар талабга жавоб берадими?
16.01.2020 - 08:31«Инсон ва қонун» газетасининг 14 январдаги сонида Халқ таълими вазирининг «ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги низорларга педагогларнинг жамиятдаги обрўси тушиб кетиши сабаб бўлган» деган фикрига муносабат сифатида ёзилган мақола чоп этилган.
Унда бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимидаги муаммолар бевосита жараён иштирокчиси, яъни мактаб ўқитувчиси томонидан ёритиб берилган.