Янгиликлар

АҲОЛИНИ ҚАНДАЙ МУАММОЛАР ҚИЙНАМОҚДА?

Ургут тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Қосимов фуқароларнинг муаммолари ва мурожаатларини тинглади.
 Мурожаатлар асосисий ичимлик суви, суюлтирилган газ баллонлари ва электр энергияси таъминоти, соғлиқни сақлашга оид ҳамда бошқа масалалар юзасидан бўлди. Аксарият муаммолар қабул жараёнида ҳал этилди. Ечими вақт талаб қиладиган мурожаатлар ҳам тез орада бартараф этилади. Чунки ҳар бир масала юзасидан ижрочилар белгиланиб, уларга тегишли топшириқлар берилди.

Самарқандда Сенат аъзолари сайланди

 2-Афросиёб  сайлов округидан депутат, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов;

- 8-Турон сайлов округидан депутат, Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов;

- 17-Кўкгумбаз сайлов округидан депутат, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова;

- 28-Каттақўрғон сайлов округидан депутат, Ўзбекистон Қаҳрамони, “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими раиси Ҳасан Нормуродов;

Самарқанд — "Йилнинг энг намунали ҳудуди" деб топилди

Пойтахтимизнинг “Зарафшон” киноконцерт залида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган “Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

ЎзА хабарига кўра, маросимда йилнинг энг намунали ҳудудлари маълум бўлди. Ҳудудлар номи Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан эълон қилинди.

Сўровнома натижаларига кўра, Самарқанд "Йилнинг энг намунали ҳудуди" деб топилди. Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятлари тенг равишда овоз тўплаб, II ўринни банд этди.

Фуқаро дардига малҳам Сайёр қабул.

Бугун Ургут тумани ҳокими М.Турдиев, туман Халқ қабулхонаси мудири А. Худойбердиев ва сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди.

‌Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан кўмир олишда ёрдам, моддий ёрдам пули, оилавий низолар, уй-жой масаласи, сув масаласи, кадастр муаммоси, ички йўлларни таъмирлаш, янги иш ўринларини яратиш,  электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, газ балон бериш,  соғлиғини тиклашда ёрдам сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15