Янгиликлар

Бугун 11-январ куни Ургут туманидаги 5 та маҳаллада оилавий МТТлар иш бошлади.

Мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш,
таълим-тарбия бериш орқали болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш,
болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш,
болаларда халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида очилган ушбу МТТларга жами бўлиб 125 нафар МТТ ёшидаги болалар қамраб олинди.

Ургут туманида ўқувчи ва уюшмаган ёшлар ўртасида югуриш марафони ўтказилди.

Ургут туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлиги ҳамда "14 январ Ватан химоячилари куни" муносабати билан 3 км масофага ўқувчи ва уюшмаган ёшлар ўртасида югуриш марафони ўтказилди.

СОЛИҚ КОДЕКСИДАГИ ЯНГИ ЎЗГАРИШЛАР

Туман ҳокимлиги мажлислар залида янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти, тизимдаги янгиликлар ва ўзгаришларни кенг оммага таништириш мақсадида ўқув-семинар ўтказилди.

Унда туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, ҳисобчилар, фермерлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғайрат Абдураҳмонов сўзга чиқиб, кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан солиқ сиёсатига бўлган эътибор ва ислоҳотлар тўғрисида гапирди. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15