Мактабларда нима ўзгарди ёхуд ҳуқуқий дарсликлар талабга жавоб берадими?

«Инсон ва қонун» газетасининг 14 январдаги сонида Халқ таълими вазирининг «ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги низорларга педагогларнинг жамиятдаги обрўси тушиб кетиши сабаб бўлган» деган фикрига муносабат сифатида ёзилган мақола чоп этилган.

 Унда бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимидаги муаммолар бевосита жараён иштирокчиси, яъни мактаб ўқитувчиси томонидан ёритиб берилган.

Тошкент вилояти Бўка туманидаги 8-мактаб ўқитувчиси муаллифлигидаги ушбу материалда бир вақтлар ўқитувчилар нега мактабни тарк этганию бугунги кунда уларнинг мактабларга қайтарилиши қанчалик фойда бергани, тарбиявий соат дарси билан боғлиқ муаммолар, ҳуқуқий дарсликларнинг ҳақиқий аҳволи, умуман, Халқ таълими вазири мактаб дарсликларини бир кўздан кечириши мақсадга мувофиқ экани ҳақидаги фикрлар билдирилган.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15