Андижонда юк машинаси икки қизалоқни босиб кетди
29.09.2020 - 14:53Андижон вилоятида “Volvo” ҳайдовчиси икки кишининнг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси 28 сентябрь Булоқбоши тумани “Саноат” МФЙ, Гастрол кўчасидан ўтган “Булоқбош-Андижон” автомашина қатнов йўлида рўй берган. Қирғизистон фуқароси 28 ёшли ҳайдовчи Ш.Л. “Volvo” автомашинасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган.