Cамарқандда муз саройи ва океанируми бўлган  янги сайёҳлик объекти қурилмоқда

Самарқанднинг сайёҳлик салоҳиятини оммалаштириш мақсадида шу кунларда Нарпай кўчасида «FAMILY PARK» инновацион боғининг кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Парк ҳудудида муз саройи, кўп функционал савдо-кўнгилочар, оилавий дам олиш ва спорт-соғломлаштириш мажмуаси, океанариум ва бошқалар фаолият юритиши режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 57 млрд сўмни ташкил этади. 

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, лойиҳанинг амалга оширилиши 150 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш имконини беради. Объект 2021 йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган. 

«FAMILY PARK» нафақат маҳаллий аҳоли учун, балки Самарқандга келаётган хорижлик сайёҳлар учун ҳам қизиқарли дам олиш масканига айланигидан умид қилинмоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15