Янгиликлар

Уроқбойжар маҳалласи «Обод қишлоқ» дастури доирасида обод масканга айланмоқда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” дастури бугун чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканларию қатор хизмат кўрсатиш шохобчаларининг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Ургутда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари яна амалда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” дастури бугун чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканларию қатор хизмат кўрсатиш шохобчаларининг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Одамларнинг ҳаётдан мамнунлиги, шаҳарлардагидек қулайлик ва имкониятларга эга бўлган замонавий масканларда яшаётганидан шодонлик ҳисси замирида бир ҳақиқат — қишлоқларни обод қилиш йўлидаги ислоҳотлар ётибди, десак муболаға бўлмайди.

Ўрта таълим мактаби педагогика ходимлари ва  ўқувчилар билан суҳбат ўтказилди 

Вояга етмаганлар комиссияси томонидан тумандаги 122-сонли умумий ўрта таълим мактаби педагогика ходимлари ва  ўқувчилар билан суҳбат ўтказилди.

Суҳбат давомида ўқувчиларга бугунги кунда давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.

Шунингдек дарс машғулотларига мунтазам равишда қатнашмаган ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан қонунчилигимизда белгиланган чоралар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Уятли расмларни тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган товламачи қўлга олинди

2021 йил 16 январь куни Ургут тумани ички ишлар бўлимига туманнинг Қуйи Алгар маҳалласида яшовчи Х. исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Сурхондарё вилоятида яшовчи Х.У. телефон қилиб, қайнсинглисини ўзи билан тушган уятли фотосуратлари борлиги, ушбу фотосуратларни ижтимоий тармоқларга тарқатмаслик эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15