УРГУТЛИК ОТА АЛИМЕНТ УЧУН «DAMAS»ИНИ РАСМИЙЛАШТИРИБ БЕРДИ
12.02.2021 - 12:42Ургут туманида икки нафар фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган қарздор ота муаммони ўзгача усулда ҳал қилди.
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг 2019 йил 10 октябрдаги қарорига асосан қарздор Б.Э.дан ундирувчи Ф.Б. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Бироқ, ота мажбуриятини етарли даражада бажармаганлиги оқибатида алиментдан қарздорлик вужудга келган.