Ҳуқуқ посбонларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда
13.04.2021 - 13:49Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, ҳуқуқ посбонлари учун етарли шароитлар яратиш мақсадида амалий ишлар давом этяпти.
Хусусан, барча маҳаллаларда профилактика инспекторлари учун замонавий хизмат хоналари ташкил этилиши белгиланган.
Шу муносабат билан бугун туман ҳокими Ботир Жабборов томонидан сектор раҳбарлари иштирокида уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида туманимиздаги 19 та маҳаллаларнинг профилактика инспекторлари учун стол-стул, мебель ҳамда замонавий компьютер жамланмалари топширилди.