Уроқбойжар маҳалласи «Обод қишлоқ» дастури доирасида обод масканга айланмоқда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” дастури бугун чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканларию қатор хизмат кўрсатиш шохобчаларининг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Ургут туманида жорий 2021 йилда «Обод қишлоқ» дастурлари доирасида туманимизнинг Уроқбойжар маҳалласи ҳудудида кенг кўламда ободонлаштириш, мавжуд инфратузилмани комплекс ривожлантириш, шу асосда аҳолининг турмуш шароитини юксалтириш, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда. 

Одамларнинг ҳаётдан мамнунлиги, шаҳарлардагидек қулайлик ва имкониятларга эга бўлган замонавий масканларда яшаётганидан шодонлик ҳисси замирида бир ҳақиқат — қишлоқларни обод қилиш йўлидаги ислоҳотлар ётибди, десак муболаға бўлмайди. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15