Атоқли адиб Худойберди Тўхтабоев вафот этди
23.03.2021 - 10:47Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев вафот этди.
1932 йил 17 декабрь куни Фарғона вилоятининг Катта Тағоб туманида туғилган.
1949 йил Қўқон педагогика институтини, 1955 йил Тошкент Давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини) тамомлайди.
Ижодий фаолиятини Фарғона вилоятидаги мактабда дарс беришдан бошлаган, кейинроқ ўқув ишлари мудири ва мактаб директори лавозимларида ишлайди.