Янгиликлар

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида ўсимлик ёғи нархи пасайди

Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган нархларнинг вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича ўзгариши таҳлили амалга оширилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази «Bugun.uz»га хабар берди.

Хабарга кўра, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) ички бозорда нархлар бўйича доимий мониторинг олиб бормоқда. Хусусан, 2021 йил 28 апрелдан 5 майга қадар Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган нархларнинг вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича ўзгариши таҳлили амалга оширилди.

Навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан доимий равишда “Тадбиркорлар қабули” кунлари ўтказилиб келинмоқда.  

Фарғонада гилос экспорти бошланди

Фарғона вилоятида гилос экспорти бошланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятининг Қува тумани ва Қувасой шаҳарларида гилос пишган. Гилоснинг эрта пишар турларига хорижий давлатларда ҳам талаб катталиги туфайли экспорт қилиш бошланган.

Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Водий», «Марғилон» ва «Қувасой» ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида аллақачон Россия, Қирғизистон ва Қозоғистонга чиқарилаётган гилос экспорт божхона режимига расмийлаштирилган.

Ўзбекистонда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ харажатлари тўғрисидаги маълумотлар ОАВда эълон қилинади

Молия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Эълонлар

2015-2021 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15